Меҳнатингизни халқ кўриб турибди...

Жорий йилнинг 17 феврал куни Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясининг 25 йиллиги муносабати билан партиянинг Булунгур туман кенгаши томонидан "Ўзбекистон - инсон кадри улуғланган юрт" лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа доирасида туман ободончилиги йўлида иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай меҳнат қилаётган туман ободонлаштириш ва йўл хизмати ходимларига ширинликлар, иссиқ кофе ва чой берилиб, партиянинг иссик нимчалари таркатилди.

Бу каби акциялар ҳар қанча бўлса кам. Сизнинг меҳнатингизни халқ билади, ҳурматли опа-сингиллар, ака-укалар - азиз меҳнаткашлар!

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM