Булунғурда махсус йиғин ўтказилди.

Булунғур тумани ҳокиими – фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғига асосан ўтказилган мазкур йиғинда 11 та ташкилотарнинг 29 та турли русумдаги махсус ва муҳандислик техникалари ҳамда 104 нафар шахсий таркиби жалб этилди. Унда туман фуқаро муҳофазаси ҳудудий йиғма командасининг куч ва воситалари шайиги “Йиғин” сигнали бериш орқали, уларни белгиланган жойга етиб келишлари ва тайёргарлиги ўрганилди.

 

Туман Телекоммуникачия боғламаси томонидан соат 13:00 да берилган “Йиғин” сигналига кўра, соат 14:15 да туманнинг тегишли корхона ва ташкилотларидан жами 24 та (82.7 %), шундан 2 та юк машинаси, 1 та автокран фуқароларга тегишли (шахсий) техника ва 72 нафар (69 %) шахсий таркиб Булунғур тумани “Оқтепа” кўчасидаги собиқ автотураргоҳга сафланишди.

 

Йиғма командданинг таркибидаги куч ва воситаларини, шахсий таркибни махсус кийимбош, шахсий ҳимоя воситалари ва асбоб-анжомлар билан таъминнланганлиги ҳамда техникаларнинг техник ҳолати уларни фавқулодда вазиятарда ҳаракат қилишга тайёргарлик ҳолати “Саф кўриги” ўтказиш йўли билан ўрганилди.

2015-2020 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM