Ўзбекистон. Самарқандга йўл.

Ўзбекистоннинг маданий ва табиий мероси жаҳонга машҳур нашриётчи Яффа Aссулин ва фотограф Лазиз Хамани китобида.

 

“Ўзбекистон. Самарқандга йўл” китоби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва “Assouline Publishing” (Франция) нашриётининг ҳамкорликдаги лойиҳаси ҳисобланади.

 

Мазкур китоб 2021 йил 21 октябрдан 2022 йил 7 февралгача Лувр музейида “Ипак йўлидаги цивилизация ва маданиятлар” ишчи номи билан ўтказиладиган кўргазмага ҳамоҳангдир. Китоб муаллифлари – ношир Яффа Aссулин ва дунёга машҳур фотосуратчи Лазиз Хамани.

 

Луврдаги кўргазма экспозицияси кетма-кетлик асосида яратилади – музейга ташриф буюрувчилар Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ва тарихий даврларидаги маданиятини кўриш имкониятига эга бўладилар. Фотосуратчи Лазиз Ҳамани 50 кундан ортиқ вақт давомида Ўзбекистонда суратга олиш ишларини олиб борди ва мазкур китобда мамлакатимизнинг маданий ва табиий меросини намойиш этиш учун кўргазма концепциясига амал қилди. Китоб жорий йилнинг март ойида нашриётнинг жаҳондаги 20 та мамлакатидаги дўконларида пайдо бўлади, шунингдек, Лондондаги “Maison Assouline” китоб дўконида  китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтади. Мазкур китобнинг Тошкентдаги тақдимоти жорий йилнинг апрель ойида Яффа Aссулин ва Лазиз Ҳамани иштирокида ўтказилиши режалаштирилган.

 

“Ўзбекистон – тасаввурлар ҳақиқатга тўғри келадиган сайёрамизнинг камсонли  жойларидан бири. Мамлакат ўзининг беқиёс манзаралари ва унутилмас анъаналарига бой. Олтин саройлар ва ажиб ёдгорликлар билан безатилган минтақанинг меъморий ландшафти шу қадар тафсилотларга бойки, баъзида бу иншоотлар осмонда ўз аксини топгандай гўё”- дея китобнинг кириш сўзида маълумот берилади.

 

 

Уланинг ва улашинг:

Web-sayt | Facebook

Telegram | Twitter

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM