“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви “ёшлар билан ёшларча” тамойили асосида ўтказилди.

Бугун, 21 январь куни Булунғур тумани “Ўроқли” маҳалласида жойлашган 8-умумий ўрта-таълим мактабида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

 

Учрашувда туман ҳокими в.в.б. Р.Холжигитов, туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Саипов, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси К.Ғаппаров, 1-сектор ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этишди.

 

Учрашув аввалида туман ҳокими в.в.б Р.Холжигитов сўзга чиқиб, бугунги кунда ёшлар билан ишлашда амалга оширилаётган ишлар, ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, бугунги учрашув “ёшлар билан ёшларча” тамойили асосида ўтказилишини исташини, шунинг учун ёшлар ўзларини қизиқтирган ҳар қандай мавзуда бемалол мурожаат қилишлари мумкинлигинни айтиб ўтди.

 

Учрашув давомида ёшлар томонидан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси белгианиб, ижрога йўналтирилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM