Муаммолар тингланмоқда. Мақсад уларга ижобий ечим топиш.

Бугун, 21 январь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Бугунги қабул Булунғур тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Р.Холжигитов томонидан ўтказилди. Унда тумандаги барча корхона ва ташкилотлардан раҳбар ва масъул ходимлар иштирок этишди.

Қабул давомида 30 нафарга яқин фуқаролардан 20 дан ортиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатлар турли мазмунда. Бироқ, таъкидлаш керакки, уларнинг аксарияти электр энергияси, табиий газ ҳамда ер-мулк масалалари билан боғлиқ.

Хусусан, “Меҳржон” маҳалласидан келган бир гуруҳ мурожаатчилар хонадонларида электр токи бор вақтда табиий газ ёнмаслиги ёки жуда кам ёнишини, электр токида узилиш бўлса табиий газ ҳам баландлашишини маълум қилар экан, маҳалладаги хусусий тадбиркорларнинг сунъий газ тортиш мосламаларидан фойдаланаётганликларидан шубҳада эканлигини маълум қилишди. "Марказгазтаъминот" унитар корхонаси туман филиали ҳамда туман мажбурий ижро бюросига махкур мурожаатни атрофлича ўрганиш ва зарурий чораларни кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Мурожаатларни ижобий ҳал этиш ҳамда ижроси юзасидан туман ҳокимлигига ҳафта якунига қадар маълумот киритиш ҳақида тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM