Янги йил янги ҳонадонларда!

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Булунғур тумани “Янгиариқ” маҳалласи “Меҳнатобод” қишлоғида барпо этилган янги кўп қаватли уйларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Ҳар бири 24 хўжаликка мўлжалланган, 4 қаватли 2 та кўп қаватли хонадонларда жами 48 та уй-жойга муҳтож оила янги йилни янги уйларда – ўз уйларида кутиб оладиган бўлдилар.

 

Очилиш маросимида туман ҳокими Б.Бахрамов, тумандаги давлат ва хўжалик ташкилотлари, маҳалла аҳли, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот вакиллари иштирок этишди.

 

Очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими хонадон эгаларини янги уйлар билан ва яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклади. Ушбу муҳташам хонадонларнинг барпо этилишида ўз ҳиссасини қўшган “Gassan Laziz” MCHJ ва “Jasmina Nur” ХКлар бошқарувчиларига тўнлар топширди. Шунингдек, ушбу уй-жойларга жойлашган 17 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга туман ҳокимининг совғаси – 17 дона телевизорлар топширилди.

 

Очилиш маросимида сўзга чиққан янги хонадон эгалари уларга кўрсатилаётган ушбу юксак эътибор учун муҳтарам юртбошимиз ва туман ҳокимлигига ўз миннаддорчилигини билдирдилар.

 

Туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази ходимлари томонидан ижро этилган шўх куй ва қўшиқлар барчани рақсга чорлади.

 

Янги хонадонлар очилиш маросими муносабати билан қўй сўйилиб, йиғилганларга ош тарқатилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM