5 ташаббус маҳаллаларда.

Булунғур туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг 2019 йил ноябр-декабр ойларига мўлжалланган хамкорлик дастури бўйича туман фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, «Бўдана», «Сохибкор», «Эрганакли» маҳалла фукаролар йиғинлари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, «Оила» маркази, «Нуроний» жамғармаси, 2-сон «Сохибкор» маданият уйи ходимлари иштирокида «Бўдана» маҳалласида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида оилавий қадриятларни мустахкамлашга қаратилган «Кўринг, хавас қилинг, ибрат олинг!» мавзусида маҳалладаги намунали оила вакиллари иштирокида «3 авлод вакиллари» учрашуви ташкил этилли. Учрашув давомида нурнийлар ўзларининг хаётий тажрибалари хақида ёш авлодларга сўзлаб беришди. Шунингдек, тадбир давомида «Маҳаллаларда тўйларни ихчам ва камчиқим ўтказиш» бўйича «Янгиқўрғон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мирзаев Абдуқаюм ака ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. «Эрганакли» маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари: қуда-андалар Тўраев Бахтиёр ака ва қудаси Исаева Муқаддас опалар ўз фарзандларининг тўйларини ихчам, камчиқим, камхарж килиб ўтказишганлиги ҳақида тадбир иштирокчиларига сўзлаб беришди. Шундан кейин маҳаллада ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юзасидан 5 та муҳим ташаббус бўйича кўргазмали тадбирлар ташкил этилди. Лойиҳалар давомида «Бўдана» маҳалласидан иш сўраб мурожаат қилган хотин-қизлар: Д.Шарипова, И.Қушақова, Д.Нарзуллаева, С.Хужаахматовалар «8-март» тикув цехига ишга жойлаштирилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM