“Нуроний” жамғармаси томонидан 5 ташаббус доирасида семинар ўтказилди.

Самарқанд вилояти “Нуроний” жамғармаси бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”и ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 декабрь куни Булунғур туман “Нуроний” жамғармаси томонидан туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман "Маҳалла" жамғармаси, туман Халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ўзаро ҳамкорликда семинар ташкил этилди.

 

Семинарда “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими қошидаги Хотин-қизлар билан ишлаш кенгаши раиси З.Холмуродова, туман (шаҳар) “Нуроний” жамғармаларининг Хотин-қизлар билан ишлаш кенгаши жамоатчи вакиллари, туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Х.Қиличева, туман “Оила” маркази раҳбари З.Алиқулова, туман “Маҳалла” жамғармаси раисининг диний маърифий ишлари бўйича ўринбосари С.Жураева, маҳаллалар раисларининг Хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари иштирок этишди.

 

Иштирокчиларга дастлаб “Элбекжон” номли хусусий МТТда маҳорат дарси ўтилди. Сўнгра “Каптархона” маҳалласида “Бувижоним ўгитлари” номли миллий қадриятлар акс этган кўргазма намойиш этилди. Шундан сўнг иштирокчилар 14-умумий ўрта таълим мактаби мисолида туманда 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Вилоят “Нуроний” жамғармаси вакили З.Холмуродова томонидан “Тўй-ҳашамларни ихчам ўтказайлик” мавзусида, туман “Оила” маркази раиси раҳбари З.Алиқулова томонидан “Қадриятларга эҳтиром – келажакка мустаҳкам пойдевор қўймоқ демакдир” мавзуларида маърузалар қилингач, иштирокчилар “А.Темур” ва “Булунғур” маҳаллаларидаги кам таъминланган кекса онахонлар ҳолидан хабар олишдилар.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM