Тадбиркор мурожаати эътибор марказида

Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини
кўриб чиқиш қабулхонаси
томонидан 01.12.2019 йил ҳолатига

амалга оширилган ишлар тўғрисида қисқача

МАЪЛУМОТ

 

Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига ўтган давр мобайнида жами бўлиб 103 та (вилоят қабулхонаси орқали, business.gov.uz ягона интерактив портали орқали, ишонч телефони орқали) тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан туман қабулхонаси томонидан тўғридан-тўғри 72 та мурожаатлар қабул қилинган ҳамда ушбу 72 та мурожаатларнинг 70 таси кўриб чиқилиб ҳал қилинган ва 2 та мурожаат кўриб чиқиш жараёнидадир.

Тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси аралашуви ва қабулхона томонидан кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида тадбиркорлик субъектларининг йўллаган бир қанча мурожаатлари ижобий ҳал этилишига эришилмоқда.

Мисол учун:

Булунғур туманидаги “Large Ordered” МЧЖ раҳбари Рахманова Хуршида Ахмадовна 13.11.2019  йилда АТБ Микрокредитбанк Булунғур туман бўлими томонидан тижорат кредити ололмасдан келаётганлиги сабабли ушбу масалада амалий ёрдам сўраб, Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига мурожаат қилган. Ушбу мурожаат қабулхона томонидан тегишли банк масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, мазкур тадбиркорлик субъектига  тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун банк томонидан 80 млн. сўм миқдорида тижорат кредити ажратиб бериладиган бўлди.

Булунғур тумани Каттақишлоқ маҳалласида яшовчи фуқаро Жўраев Анвар Қувондиқович 03.10.2019 йилда ДТ Халқ банки Булунғур туман филиалига 7 млн. сўм имқдорида микроқарз олиш учун тегишли ҳужжатларни топширгани, лекин банкка мурожаат қилганига тахминан 2 ой бўлишига қарамасдан ҳозирги кунгача банк томонидан микроқарз ажратилмаганлигидан норози бўлиб, ушбу масалада амалий ёрдам берилишини сўраб мрожаат қилган. Ушбу мурожаат ҳам қабулхона аралашуви билан 7 кун муддатда ҳал қилиниб, фуқарога ДТ Халқ банки Булунғур туман филиали томонидан фуқарога 7 млн. сўм имқдорида микроқарз ажартиб берилиши таъминланди.

Шунингдек Булунғур туман ҳокимлиги ҳамда Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 22.10.2019 йилдаги 2612-Қ-сонли Қўшма Қарорига асосан Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши ташкил этилган бўлиб, тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг вакиллари кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлари ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан кенгаш вакилларига учрашиб ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.

 

Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш

қабулхонаси мудири в.б.                                                        Ф.А.Пиримқулов

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM