Президент маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазири Булунғур туманига ташриф буюрди.

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Саидова Галина Каримовна ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ходжаев Жамшид Абдухакимович Булунғур туманига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Булунғур туманида мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, қайта ишлаш ҳамда экспорт қилиш соҳасида кластерлар тизимини тубдан такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар билан танишдилар.

Бу борада “Самарканд Гарден Пласт” МЧЖда тумандаги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот давомида туманда фаолият кўрсатаётган “Булунғур-Сандвик” қўшма корхонаси, “Агро Фаровон Замин” МЧЖ, “Самарканд Гарден Пласт” қўшма корхоналари иштирокида мева-сабзавотчилик кластерлари томонидан бугунги кунгача амалга оширилган ишлар билан қисқача танишиб, кластер тизимини янада такомиллаштириш бўйича тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM