Махсус ихтисослаштирилган ярмарка ўтказилди.

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Булунғур Педагогика ва спорт касб-ҳунар коллежида “Бўш ва квота иш ўринлари” бўйича махсус ихтисослаштирилган ярмарка ўтказилди.

Ярмарка туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши хамда ИИБ пробация бўлими билан ҳамкорликда туманда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, афв этилган фуқаролар, коллеж битирувчилари бандлигига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.

123 нафар ишсиз фуқаро иштирок этган мазкур ярмаркада 22 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 154 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Махсус ихтисослаштирилган ярмаркага иш сўраб мурожаат қилган фуқаролардан 18 нафарига ишга жойлашиш бўйича туман Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмалари берилиб, ишга жойлашишларига кўмак берилди.

Шунингдек, ярмарка давомида Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарорига асосан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ўзини-ўзи банд қилган фуқароларга вактинчалик мехнат гувохномалари, уларнинг эгаларига мехнат стажини хисобга олиш ва рағбатлантирувчи  имтиёзлардан фойдаланиш хуқуқи берилиши тўғрисида 62 нафар фуқароларга тегишли маслаҳатлар берилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM