“Менинг биринчи овозим”...

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Булунғур туман Кенгаши ўзаро ҳамкорлигида “Менинг биринчи овозим” номли давра-суҳбати бўлиб ўтди.

 

Булунғур Педагогика ва спорт касб-ҳунар коллежи фаоллар залида ўтказилган масзкур давра-суҳбатида бу йил сайловларда илк бор иштирок этувчи 200 нафарга яқин коллеж талабалари иштирок этишди.

 

Учрашув давомида ёшларга сайловларнинг нечоғлик муҳим сиёсий ҳодиса эканлиги тушунтирилиб, партиянинг сайловолди дастури билан яқиндан таништирилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM