Наъмунали тўй ўтказилди.

Жорий йилнинг 19 ноябр куни “Булунғур” тумани “Будана” махалла фукаролар йиғинида истифомат қилувчи, боқувчисини йуқотган, 2-гурух ногирони Рахимова Буврахима опанинг  фарзанди Мелибоев Низомиддин Жамшид ўғлини никох туйи намунали, ихчам тарзда ўтказилди.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, туман "Оила" илмий маркази, “Будана” махалла фуқаролар йиғини, “Сохибкор” маданаият маркази, “Туркистон” базмгоҳи, махалладаги хожи ота ва оналар, махалла фаоллари иштирокида ўтказилган наъмунали тўйда 250 киши иштирок этди.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари А.Маллаев тўй эгаларини ушбу қувончли кун муносабати билан табриклади.

 

“Сохибкор” маданаият маркази томонидан ижро этилган шўх куй ва қўшиқлар барчани рақсга чорлади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM