Ҳар қандай муаммонинг ўз ечими бор. Фақат қонуний асосда ҳал этилади.

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Б.Бахрамовнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тингланди.

 

Мурожаатлар турли мавзуда. Кимдир 800 мингдан ортиқ миқдордаги қарзи сабаб МИБ узиб кетган газини “инсонийлик юзасидан” улатиб олишни истайди. Улаб берилмаса “порталга” мурожаат қилишини таъкидлайди. Яна кимдир “бизда газ бўлмаса, нариги кўчани ҳам узиб қўйинг, барчага баробар бўлинг”, дейди.

 

Аммо, шуни таъкидлаш лозимки, олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатмоқда. Хусусан, яқинда Самарқанд телевиденияси орқали туман ҳокимининг тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларга мурожаатномаси эълон қилинган, ушбу мурожаатнома видеоролиги туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ҳам жойланган эди. Мазкур мурожаатномага мувофиқ, “Эсонтурди” маҳалласидан Т.Эшпўлатов тумандаги собиқ “Килдон” АЖнинг бўш турган бино-иншоотлари ва фойдаланилмаётган ер майдонлари негизида ташкил этилган кичик саноат зонасидан ер олиш борасида мурожаат қилди. Мурожаатчига тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири томонидан бу борада тегишли тушунчалар берилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM