Сайловга тайёргарлик қизғин.

Булунғур тумани ҳокимлиги мажлислар залида сайловга тайёргарлик ҳолати юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Йиғилиш туман ҳокими ўринбосари Б.Ильчиев, Булунғур тумани сайлов комиссияси раиси А.Умматов, туман Адлия бўлими бошлиғи Ғ.Якубов бошчилигида ўтказилмоқда.

 

Унда тумандаги 34 та сайлов округи, 59 та сайлов участкаси раислари билан суҳбат уюштирилиб, жойлардаги аниқланган камчиликлар, уларни бартараф этиш механизмлари тўғрисида сўз юритилди.

 

Шунингдек, йи-илиш давомида сайловларда шаффофликни таъминлаш муҳим жиҳат эканлиги эътироф этилиб, шу билан биргаликда сайловчилар учун барча қулайликларни бекам-у кўст ҳозирлаш лозимлиги таъкидланди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM