Пластик картага ҳам валюта сотилади.

Жорий йилнинг 28 октябр куни ижтимоий тармоқларда “Банклар пластик карта маблағига валюта сотишдан бош тортмоқда” номли мақола эълон қилинди.

Ушбу мақолада Булунғур туманидаги ҳолат юзасидан сўз юритилган бўлиб, аввало айтиш лозимки, бугунги кунда Булунғур туманида фақат битта банк – “Агробанк” АТБ Булунғур филиалида хорижий валюталарни сотиб олиш имконияти мавжуд.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки бошқарувининг 2019 йил   17 октябрдаги 3029-3 сонли “Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айрибошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ валюта айрибошлаш шахобчаларида жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ долларигача (шу жумладан, эквиваленти 100 АҚШ долларига тенг миқдорда) нақд чет эл валютасини сотиш операцияси улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмаган ҳолда шахобчага топширган нақд ёки шахсий банк картасидан ечиб олинган миллий валюта миқдори доирасида амалга оширилади (9-банд).

 

“Агробанк” АТБ Булунғур филиалида бугунги кунда 3 дона банкомат аҳолига 24/7 режимида хизмат кўрсатмоқда.

Банк ходимларининг маълум қилишича вақти-вақти билан алоқа тармоғи билан боғлиқ муаммолар кузатилиб туради. Фуқароларнинг валюта айрибошлашига тўсиқ бўлувчи бошқа ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас.

Агар банк ҳодимлари томонидан қандайдир сунъий ноқулайликлар келтирилса қуйидаги ишонч рақамларига мурожаат этишингиз мумкин:

“Агробанк” АТБ Булунғур филиали - 442 22 10

“Агробанк” АТБ Самарқанд вилояти бошқармаси - 229 45 59

Ишонч рақамлари банк биносига аҳоли учун кўринарли жойга илинган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM