Диққат, сайёр қабул!!!

2019 йил 29 октябр куни соат 10:00 да Булунғур тумани, “Гулистон” маҳалласи, 9-сон мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида Самарқанд вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири М.Абдуразақов раҳбарлигида тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказилади.

 

Сайёр қабулда вилоят адлия бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси, савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, “Самарқанд электр тармоқларии” ОАЖ, Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси раҳбарлари ҳамда юқоридаги корхона ва ташкилотларнинг туман бўлимлари раҳбарлари иштирок этади.

 

Сайёр қабулда барча тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан савол ва таклифлари билан иштирок этишлари мумкин.

 

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM