Булунғурлик теримчилар тақдирланди!

Жорий йилнинг 27 октябр куни пахта далаларида оқ олтиннинг терилиб давлат хирмони ва ўз оиласи моддий бюджетига ҳам бирдек ҳисса қўшиб келаётган бир қанча булунғурликлар туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Шакарбоев теримчиларга совғаларни улашар экан, улар билан бевосита суҳбат қуриб, терим жараёни, энг аввало уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

 

Теримчилар яратилган шароитлардан мамнун эканлигини, туман ҳокимининг шахсан ўзи тез-тез уларнинг ҳолидан хабар олиб турганлигини, ўтган якшанба куни ҳам туман ҳокимлигининг ходимлари ва тумандаги бошқа ташкилотлардан ҳам кўнгилли теримчилар пахта терими учун келганлигини, кечқурунлари кўнгилочар концерт дастурлари ташкил этилаётганлигини айтиб ўтишди.

 

Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM