Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди

Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисидаги қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

 

23 октябрда тасдиқланган қонунга кўра, болаларни она сути билан озиқлантириш учун шароит яратиш мақсадида давлат муассасаларида, ташкилотларида, автовокзаллар, аэропортлар, темир йўл вокзаллари, маданий-кўнгилочар муассасаларда махсус жойлар ажратилади.

 

Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулот тўғрисидаги ҳар қандай ахборот она сутининг фойдаси ва афзаллиги тўғрисидаги кўрсатмани ўз ичига олган бўлиши керак.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM