Оммавий захарланишнинг олдини олиш мақсадида...

Хабарингиз бор, сўнгги кунларда овқатдан оммавий захарланиш ҳолатлари тобора кўп учрамоқда. Айниқса, Самарқанд шахридаги МТТларида юз берган ҳолат барчани бирдек ташвишга солиб қўйди, десак муболаға бўлмас.

Жорий йилнинг 16 октябр куни Булунғур тумани мактабгача таълим бўлими ва туман давлат санитария ва эпидеомология назорати маркази билан ҳамкорликда тумандаги МТТларда “Соғлом овқатланишни ташкил этиш ва овқатдан оммовий заҳарланишни олдини олиш” борасида амалга оширилиши ва эътибор қаратилиши лозим бўлган устувор жиҳатлар ҳақида қўшма ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда тумандаги барча МТТларнинг мудиралари, ҳамширалари, ошпаз ҳамда ҳўжалик мудирлари иштирок этишди. Жумладан, уларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги “Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 626-сонли қарори ҳамда МТТларда бажарилиши лозим бўлган санитария талаблари тўғрисида батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, кун тартибдаги масала юзасидан туман ДСЭНМ мутахассислари томонидан МТТлар ходимларининг саволларига тегишли жавоблар ва тушунтиришлар берилди.

 

Туман мактабгача таълим бўлими ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM