Ёшлар томониддан "Беш ташаббус ижрочиси" номли сайл ўтказилди.

Жорий йилнинг 16 октябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши ташаббуси билан туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими, туман халқ таълими бўлими ўзаро ҳамкорлигида Булунғур туман халқ таълими бўлимига қарашли 5 умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг 2019 йил 19 мартдаги "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш”га қаратилган  видеоселектор йиғилишида илгари сурган бешта муҳим ташаббуси ижроси юзасидан "Беш ташаббус ижрочиси" деб номланган  ёшлар сайли бўлиб ўтди.  Веломарафон билан бошланган мазкур сайлда тумандаги барча таълим муассасаларидан 1200 га яқин иқтидорли ёшлар иштирок этишди. Тадбир давомида 5 та муҳим ташаббус ижроси юзасидан барча ёшлар ўз истеъдодини намойиш қилишди. Жумладан, сайл давомида кўргазмали спорт беллашувлари, китоб ярмаркаси ва қўл меҳнати бўлмиш миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, шахмат-шашка, стол тенниси беллашувлари бўлиб ўтди, ёш истеъдодлар қаламига мансуб шеър ва ҳикоялар тингланиб, шўх куй - қўшиқлар ижро этилди.

Бир сўз билан айтганда сайл давомида ҳар ким ўз иқтидорини намойиш этди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM