Ютуқ муборак бўлсин!

Булунғур МТБ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни мактабгача таълим тизимини бошқаришни тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолаган ва ҳужжат билан Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилган эди.

Вазирлик тузилмасига Қорақалпоғистон Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда уларнинг шаҳар ва туман бўлимлари киритилди.

Мактабгача таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини замонавий технологиялар ва методлар базасида қайта тайёрлаш, шунингдек болаларни тарбиялашнинг муносиб шароитларини яратиш режалаштирилган эди ва айтиш мумкинки бу борада бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Мактабгача таълим Вазирлиги ташкил топганлигининг 2 йиллиги муносабати билан мактабгача таълим тарбияланувчилари ўртасида "Сиз билан биргаликда ўсябмиз ва ривожланябмиз" шиори остида ўтказилган "Гимнастрада" спорт фестивалининг вилоят босқичида Булунғур тумани 17-сон мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари фаол иштирок этишиб, "Энг яхши образ" номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Қўлга киритилган ушбу ютуқ билан 17-сон мактабгача таълим ташкилоти жамоасини табриклаймиз!

 

Туман МТБ мудири У.Губаева.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM