Ўзбекистонда берилган “права” Россияда ҳам ўтадими?

Яқинда ижтимоий тармоқларда энди Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари Россия Федерациясида ҳудудида ҳам амал қилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ташқи Ишлар Вазирлиги ўз расмий веб-сайтида қўшимча маълумот бериб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистонда 2011 йил 28 мартга қадар берилган, амал қилиш муддати белгиланмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари Россия ҳудудида тан олинади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консулхонаси Россия ИИВ Свердловск вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасига таяниб маълум қилган.

Бу жараён Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена конвенциясининг 41—43-моддалари ва 6—7-иловаларига асосан амалга оширилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM