Энди «Инвестиция визаси» эгаларига 10 йиллик яшаш гувоҳномаси берилади.

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (864-сон, 11.10.2019 й.). 

Жумладан, киритилган ўзгартиришларга кўра:
✔️ Инвестиция визаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан берилади ва узайтирилади. 
✔️ Визани олиш ва узайтириш учун хорижий инвестиция иштирокидаги корхона илтимосномаси, киритилган инвестиция тўғрисидаги маълумотномалардан бирини илова қилган ҳолда белгиланган шаклдаги анкета билан мурожаат қилинади.
✔️ Мамлакатга 3 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқаросига 10 йил муддатга Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси берилади.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM