Самарқандда 180 нафар ёш оила Ёшлар уйларига жойлашиши мумкин.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизматининг маълум қилишича, куни кеча Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Акмал Жумабоев ва Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Абдулла Аслановлар мутасадди вакиллар билан Самарқанд шаҳри Қорасув массивида қурилаётган ёшлар уйларининг ёш оилаларга ажратилиши бўйича  очиқ  музокаралар олиб боришган.

Музокаралар натижасида Самарқанд Вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 180 та 2 ва 3 хонали хонадонларни Ёшлар иттифоқига ажратиш бўйича бирламчи ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалий келишувларга эришилган. Натижада, тез орада қад ростлаётган 16 қаватли “Ёшлар” уйлари 180 нафар ёш оилаларни ўз бағрига олиши айтилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар уйларига навбатга ёзилиш учун Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) Кенгашларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Бу борада қўйиладиган талаб ва меъёрий ҳужжатлар тўғрисида www.yoshlaruyi.uz манзилида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM