Энди судялар махсус форма кийишади

Ўзбекистонда судяларнинг махсус кийими тавсифи ва намуналари тасдиқланди, дея хабар бермоқда тўғри.уз.

Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 12-октябрда иш бошлаган 23-ялпи мажлисида қарор қабул қилинди. Унда судяларнинг махсус кийими тавсифи ва намуналари тасдиқланди.

Махсус кийим Конституцион суд судялар учун тўқ олча рангда, қолган судяларга тўқ кўк рангда бўлади.

“Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 84-моддасида судяларнинг суд мажлисини махсус кийимда олиб бориши, махсус кийим тавсифи ва наъмуналари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тасдиқланиши белгиланган.

 

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM