Ўз ҳудудини ободонлаштириш мажбурияти ҳуқуқий асосда белгилаб қўйилган.

Саранжом-саришталик, ободлик азалдан миллатимиз турмуш тарзининг ўзига хос белгиси бўлиб келган. Қўни-қўшниларнинг бир-бирига муносабати, яқинлиги ҳам ўз уйи ва унинг атрофини озода сақлаши билан ҳам шаклланган. Эрта тонгда дарвоза олдини супуриб-сидириш, кўча ва йўлакларга сув сепиш ўша хонадонда яшовчи кишиларнинг турмуш тарзидан дарак берган.

Тозалик бўлмаган жойдан барака кетади, супирилмаган ҳовлига фаришталар кирмайди, деган гаплар ҳам ана шу мезонлардан келиб чиққан.

Афсуски, бугун кўпчилик ана шу нақллар моҳиятини англамаётгандек гўё. Ўз хонадони, иш жойи ва унинг атрофини саранжом-саришта сақлашга аввало, шу уйда яшовчилар, ишловчилар масъул ва бундан манфаатдор эканлигини унутиб қўйдик.

Президент қарорида унутилиб кетаётган ана шу қадрият, анъана ҳуқуқий асосда белгилаб қўйилди.

 Ҳудудни тоза-озода сақлашга ҳар бир фуқаро масъул эканлигини унутмайлик!

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM