Ободлик кўнгилдан бошланади.

Мана, юртимизга куз келиб, олдимизда қиш ҳам эшиш қоқмоқда. Халқимиз меҳнаткаш халқ. Жойларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари аллақачон бошланиб кетган. Чунончи, шанба – якшанба кунлари одамлар уйи атрофларини, ариқ ва зовурларини тозалаш учун вақт ажратиб, ёғингарчилик мавсумига пухта тайёргарлик кўриб қўйишмоқда. “Тома-тома кўл бўлур”, деганларидек, ҳар ким ўз ҳудудини тозалаб, ободонлаштириб қўйса, туманимиз обод манзилга айланади.

Аммо, айрим маҳалларда ҳеч ким истиқомат қилмайдиган уйлар ҳам бор ва бу каби хонадонлар анчайин қаровсиз қолган. Агар бу каби уйларга уй эгасининг эҳтиёжи бўлмаса, уни бирор эҳтиёжманд кишига вақтинча берса ҳам савоб бўларди, ҳам уйи обод бўларди. Ёки маҳалланинг кўркига путур етказмасдан, уйига эгалик қилиб, вақти-вақти билан хабар олиб, ободонлаштириб турса...

Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади: хўш, хусусий мулк эгаси уйига эгалик қилмаса, бу каби хонадонлар ободончилигини қандай йўл билан ташкил этиш мақсадга мувофиқ?

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM