Хотин-қизлар ҳуқуқлари давлат эътиборида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган Сенат томонидан 2019 йил 23 августда маъқулланган қонуни тасдиқланган эди.

Ушбу қонун ижросини таъминлаш мақсадида Булунғур туман ҳокимлигида 2019 йил 25 сентябрь куни семинар ўтказилди. Семинарга вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.З.Алимова ҳамда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика маркази раҳбари Насиба Мирадилова, марказ ўринбосари Алимтаева Мўътабар, марказ бош психологи А.Ахроров, марказ юрисконсультанти А.Кенатовлар иштирок этишди. Иштирокчилар ижтимоий мослашув марказининг мақсад ва вазифалари, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Семинарга тумандаги ҳамкор ташкилотлар, жумладан, туман ички ишлар бўлими, туман “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари, туман “Маҳалла” жамғармаси, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман бош отинойиси, туман “Нуроний” жамғармаси ва тумандаги 55 та маҳалла хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича маҳалла мутахассислари иштирок этишди. Шунингдек семинарда муаммоли оилалар ҳам қатнашиб, ушбу оилаларга психолог томонидан маслаҳатлари берилди.  

Семинардан кейин, меҳмонлар хотин-қизла бандлигини таъминлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди ва тумандаги “Мароқанд Сифат” МЧЖда хотин-қизларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Шунингдек тумандаги “Ижтимоий мослашув” марказига ташриф буюришиб, марказ фаолияти, марказда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM