Тумандаги энг катта боғча очилди.

Бугун, 25 сентябр куни Булунғур тумани “Элобод” маҳалласи ҳудудида тумандаги энг катта давлат–хусусий шерикчилиги асосида табдиркор Хазратов Шухрат томонидан ташкил қилинган 200 ўринли “Марҳабо Жўшқин” номли мактабгача таълим ташкилоти ташкилотининг очилиши маросими бўлиб ўтди. Очилиш тадбирида туман ҳокими Б.Баҳромов, 2 сектор раҳбари туман прокурори А.Абдурахмонов, маҳалла фаоллари ва аҳолиси, кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Ташкилотда болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган. Машғулотлар педагог-тарбиячилар томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилиши кўзда тутилган. Болаларнинг ётоқхоналари, ошхона, машғулотлар ўтказиладиган хоналари давлат талаблари асосида жиҳозланган. Ташкилотга кираверишдаги болалар спорт майдончасида турли ўйинларга мўлжалланган болалар ўйингоҳи ташкил этилган.

Бир нарсани алоҳида қайд этиш лозимки, мазкур мактабгача таълим ташкилотини қуриш, таъмирлашда одатдагидек, бир хиллик асосида эмас балки ноанаънавий услубда ёндашилган.

Бинонинг ташқи кўриниши ҳам турли ёрқин рангларда, спорт зали, мусиқа зали, машғулотлар ўтказиладиган хоналар, ётоқхоналарда ранглар хилма-хиллигини кўриш мумкин. Булар албатта боланинг ақлий-руҳий ҳолатига ижобий таъсир қилиб ундаги жўшқинликни оширади, қолаверса хоналарнинг ривожлантирувчи элементлар билан безатилганлиги тарбияланувчиларнинг билим ва кўникмаларни тезроқ шаклланишида ўзининг ижобий самарасини кўрсатмай қолмайди.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг очилиши натижасида тумандаги 200 нафар 3-7 ёшли болажонлар қамраб олиниб, 24 та иш ўрни яратилди.

Очилиш маросими Самарқанд вилоят телевиденияси томонидан тасвирга олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM