Ўзганинг дардига бефарқ бўлмаганлар...

Жорий йилнинг 23 сентябр куни туман ҳокимлиги расмий саҳифалари орқали “Юртдошимиз ёрдамга муҳтож!” номли мақола эълон қилинган, унда “Саҳоватпеша инсонларнинг кўмаги билан бир юртдошимизнинг ҳаёти, оиласи сақлаб қолиниши мумкин...”, дея таъкидланган эди.

Шунингдек, хайрия қилишга имконингиз бўлмаса, ҳеч бўлмаса хабарни бошқаларга тарқатиш сўралган эди.

Жорий йилнинг 24 сентябр куни кун давомида Самарқанд шаҳридан икки киши ишонч рақамларига телефон қилиб, З.Эргашев ҳамда у кишининг ўғли Назаров Умиджон Зиёдуллаевич ҳақида маълумот сўраган ва биттаси 30 000 сўм, иккинчиси 50 000 минг сўм пул маблағини click тизими орқали Назаров Зиёдулла Эргашевич номига очилган махсус пластик картага ўтказиб беришган.

Гап маблағнинг қанчалигида эмас, ёрдамга муҳтож бир юртдошининг,  бир оиланинг тақдирига нисбатан бефарқ бўлмаганликда...

Шу ўринда ушбу хайрия акциясида у ёки бу даражада ўз ҳиссасини қўшаётган барчага ўз миннаддорчилигимизни билдирамиз.

Эслатма: ҳайрия маблағларини қабул қилиш учун Назаров Зиёдулла Эргашевич номига “Агробанк” Булунғур филиалида махсус ҳисоб рақам ва пластик карта очилган.

Пул кўчириш (перечисление) учун транзит ҳисоб рақам: 23 120 000 000 000 290 001

Пластик карта ҳисоб рақами: 2261 8000 1990 4051 5500

МФО: 00290

ИНН: 201435188

“Click” тизими орқали пул ўтказиш учун: 8600 0423 0912 4393 ёки +998 98 100-51-10 рақамига.

Нақд пул шаклидаги маблағлар туман ҳокимлигида қабул қилинмоқда: Шаманов Ғайратжон - +998 90 605-51-10

 

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM