Тайинлов амалга оширилди.

Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 9 сентябрдаги буйруғи билан Республика маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилояти Булунғур туман бўлинмаси раҳбари лавозимига Жуманазаров Бахром Исмоилович тайинланди.

Б.Жуманазаров 1982 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йилда Жиззах Давлат Педагогика Институтини таъмомлаган. Маълумоти бўйича мутахассисилиги тарих фани ўқитувчиси.

Б.Жуманазаров бугунги кунга қадар Жиззах вилояти Абу Райҳон номли ихтисослашган мактаби тарих фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ижтимоий-иқтисодий коллежи тарих фани ўқитувчиси, Булунғур маиший хизмат касб-ҳунар коллежи тарих фани ўқитувчиси, Булунғур маиший хизмат касб-ҳунар коллежи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, Булунғур маиший хизмат касб-ҳунар коллежи бошланғич ташкилот ёшлар етакчиси каби вазифаларда ишлаган.

Оилали. 3 нафар фарзанднинг отаси.

Б.Жуманазаровга келгуси иш-фаолиятида муваффаққият тилаймиз!

 

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM