Булунғур тумани ҳокими: “Барча саъй-ҳаракатларимиз халқ манфаати учун”.

Туман ҳокими Б.А.Бахрамов жорий йилнинг 10 сентябр куни Булунғур тумани “Меҳржон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Сабаби, маҳалла аҳли туман ҳокимининг маҳалланинг 1980 йилларда ҳашар йўли билан қурилган ва бугунги кун архитектура талабларига тўлиқ жавоб бера олмайдиган  биносининг бузилиб, ўрнига янги, замонавий бино қурилиши юзасидан билдирган таклифидан норози бўлишган эди.

Ушбу масала юзасидан маҳалла фаолларининг фикри, таклифини тинглаш, аҳолини норози қилмаган ҳолда ушбу масаланинг ижобий ечимини топиш мақсадида маҳалла биносида учрашув ўтказилди.

Суҳбат давомида маҳалла нуронийлари, фаоллари маҳалла биносини ўз қўл меҳнатлари эвазига ҳашар йўли билан барпо этишганлигини, ушбу бино ўзлари учун азиз эканлигини, зарур бўлса бинони замон талабларига мос равишда қайта реконструкция қилишларини, бу каби савоб ишдан ҳеч ким ўзини четга тортмаслигини таъкидлашди.

Туман ҳокими отахонларнинг бу ташаббусини қўллаб-қувватлади ҳамда уларга ўз миннаддорчилигини билдириб ўтди.  

Шундан сўнг амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан маҳалла аҳлига ўз таклифларини билдирди ва туман ҳокимлиги томонидан ҳам зарурий ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM