“Очиқ эшиклар куни” лойиҳаси давом этмоқда. Сиз ҳам ташриф буюринг...

Хабарингиз бор, тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида “Очиқ эшиклар куни” лойиҳаси ўтказилмоқда. Лойиҳа доирасида сектор раҳбарлари, МТБ ходимари, кенг жамоатчилик ва ота-оналар МТТларга ташриф буюриб, болажонларга яратилган шароитлар, ўтилаётган машғулотлар, озиқ-овқатлар таркиби ва сифати, тиббий ёрдам кўрсатиш учун яратилган шарт-шароитлар, МТТ психологлари фаолияти каби кенг кўламдаги жараёнлар билан яқиндан танишишмоқда.

Жумладан, жорий йил 10 август куни 1, 7, 28 – МТТларда ўтказилган лойиҳаларда сектор раҳбарлари ва ота-оналар, 13 август куни 12 ва 22 - МТТларда ўтказилган лойиҳаларда кенг жамоатчилик вакиллари ва ота-оналар иштирок этишди.

Ҳудди шу каби лойиҳа бугун, 14 август куни 17, 28 – МТТларда ҳам ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосари Б.Илъчиев, “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази директори З.Алиқулова, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси А.Шокиров, туман МТБ мудираси У.Губаева ҳамда ота-оналар иштирок этишди. Лойиҳа давомида болажонлар ўз билим ва кўникмаларини намойиш этишди. Уларга яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилди. МТТ психологи, ҳамшираси хонаси кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан зарурий тавсиялар берилди. Ота-оналар томонидан билдирилган таклифлар тингланди.

Ишонамизки, ёшлар таълим-тарбиясига қаратилаётган бу каби юксак эътибор келгусида албатта ўз самарасини беради. Зеъро, ёшлар – келажак бунёдкори.

Булунғур тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Бизни кузатиб боринг. Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг.

http://bulungur.uz

https://t.me/Hokimlik_matbuot_xizmati

fb.me/Hokimlikmatbuotxizmati

https://twitter.com/MatbuotXizmati

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM