Қурувчилар байрами нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги ПФ-5136-сонли Фармонига асосан “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” (август ойининг иккинчи якшанбаси) муносабати билан туманда қурилиш ва бунёдкорлик ишларида ўзларининг муносиб хиссасини қўшиб келаётган бир қатор пудратчи қурилиш ташкилотари раҳбарлари туман ҳокими Б.Бахрамов томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Ушбу соҳага давлат раҳбари томонидан эътибор қаратилиб, байрам сифатида нишонланиши бизнинг камтарона меҳнатимиз учун юксак эътирофдир”, дейди “Мансур сифат қурилиш” МЧЖ раҳбари Мансур ака.

Бошқа бир қурувчимиз “Низомиддин Қурувчи” ХК раҳбари Низомиддин ака “Биз қурувчилар кўплаб туман, шаҳарларда фаолият юритганмиз, аммо шахсан ҳоким томонидан эътибор қаратилиб, тақдирланишимиз, ўз касбимизга нисбатан меҳр ва масъулият ҳиссини янада ошишига хизмат қилади. Насиб қилса, олдимизга қўйилган барча вазифаларни бекаму-кўст, ўз вақтида бажариб, билдирилган ишончни албатта оқлаймиз” дейди.

 

 

Булунғур тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Бизни кузатиб боринг. Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг.

http://bulungur.uz

https://t.me/Hokimlik_matbuot_xizmati

fb.me/Hokimlikmatbuotxizmati

https://twitter.com/MatbuotXizmati

 

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM