Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан 32736 ҳарбий қисмда ҳарбийлар билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Булунғур туман Кенгаши ташаббуси билан туман “Нуроний” жамғармаси ва “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими ҳамкорлигида мустақиллгимизнинг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Булунғур туманида жойлашган 32736 - сонли ҳарбий қисмда учрашув ташкил этилди.

Унда қисмдаги ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари иштирок этишди.

Тадбир очик мулокот ва сухбат тарзида ташкил этилди. Давра суҳбатида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари фаол иштирок этиб, мустақиллигимизнинг нақадар буюк ҳодиса эканлигини эътироф этишиб, шу кунлар учун шукрона айтиишди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан мустақиллик байрами муносабати билан ўз мехнат фаолиятидаги наъмунали ҳарбий хизмати, ватанпарварлиги, ўзнинг шарафли касбига бўлган муҳаббати ва қисмдаги фаоллиги учун бир гуруҳ ҳарбийларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбири туман маданият бўлимининг санъаткорлари иштирокида куй-қўшиқлар билан давом этди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM