Туман ҳокими навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди

Жорий йилнинг 6 август, сешанба куни туман ҳокими Б.Бахрамовнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда тумандаги барча ташкилотлардан вакиллар иштирок этишди. Унда туманнинг турли манзилларидан келган фуқаролар мурожаатлари тингланди. Фуқароларнинг мурожаатларини батафсил ўрганиб чиқиш, қонун доирасида ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. Бугунги мурожаатлар ижросини назорат қилиш юзасидан тегишли тартибда йўл харитаси ишлаб чиқилди ва ижро учун киритилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мурожаатларнинг аксариятини ер билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этмоқда. Жумладан, “Ғўбдин” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Жиянова Озода савдо дўкони қуриш учун ер сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан туман бош архитектори С.Мусаевга сўралган жойни ўрганиб чиқиш ҳамда 10 августга қадар мурожаат юзасидан туман ҳокимлигига батафсил маълумот киритиш вазифаси топширилди. “Бешқўтон” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Асқаров Жамолиддин ободонлаштириш учун ер сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан туман ер ресурслари ва давалт кадастри бўлими бошлиғи Т.Исмоиловга жорий йилнинг 10 август санасига қадар туман ҳокимлигига маълумот киритиш вазифси топширилди.

Эслатиб ўтамиз, туман ҳокими ҳар ҳафта сешанба куни фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилади.

 

http://bulungur.uz

https://t.me/Hokimlik_matbuot_xizmati

fb.me/Hokimlikmatbuotxizmati

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM