“ArMi – 2019” Нуфузли халқаро армия ўйинларида Булунғурлик мард ўғлонлар иштирок этишмоқда.

“ArMi – 2019” Нуфузли халқаро армия ўйинларининг “Қуролсиз уста” танлови жорий йилда Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистоннинг мард ўғлонлари бу йил ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя этишади.

Таъкидлаш жоизки, Хитой, Россия, Армения, Қозоғистон, Эрон, Зимбабве, Покистон, Миср, Белоруссия, Ҳиндистон ва Азарбайжон каби ҳарбий жиҳатдан қудратли салоҳиятга эга мамлакатлар иштирок этувчи мазкур халқаро мусобақада Мудофаа вазириги ҳарби  йлари 2017 йилда фахирли иккинчи ўринни, 2018 йилда эса умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритган эди.

Жорий йиилги “ArMI – 2019” мусобақасидан умидимиз катта. Сабаби бу йилги мусобақаларда Булунғур тумани “Бўдана” маҳалласида истиқомат қилувчи, 5 умумтаълим мактабининг собиқ ўқувчиси Мамашарипов Фозилжон ҳам иштирок этмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Мамашарипов Фозилжон ва юртимиз жамоасига мазкур мусобақаларда Булунғур тумани ҳокимлиги номидан омад тилаб қоламиз.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM