Навбат 2-сектор ҳудудига

Хабарингиз бор, тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Жомбой тумани Халқ қабулхонаси, ташкилотлари масъуллари ўзаро тажриба алмашиш, секторлар фаолиятини янада жонлантириш мақсадида туманимизда меҳмон бўлиб туришибди. Жорий йилнинг 2 август куни эрта тонгдан 2-сектор ҳудудида жойлашган “Эсонтурди” маҳалласида йиғилишиб, 100 кишидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари 8 та ишчи гуруҳга бўлиниб, Эсонтурди, Гулистон, Бешбола, Зарафшон, Бешбола-2, Ўтап, Янгибеш, Янгиобод қишлоқларидаги аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида хонадонларга чиқишдилар ва уйма-уй юриб, муаммоларни ўрганишмоқдалар. Кеч соат 18:00 га қадар маҳалладаги барча аҳоли хонадонлари тўлиқ ўрганиб чиқилиши режалаштирилган. Аниқланган муаммолар ечими юзасидан амалий ишлар ташкиллаштирилади.

Туман миқёсида, ёки қисқа муддатда ҳал этилмайдиган муаммолар ечими юзасидан келгусида йўл хариталари ишлаб чиқилади, Давлат дастурларига киритилади.

Зеро, баъзи муаммоларни қисқа муддатда ҳал этилишининг имкони бўлмаслиги мумкин. Бироқ, аҳвол ўрганилар экан, муаммолар албатта ҳал этилади!

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM