ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

Дунё яралибдики яхшилик ва ёмонлик, ёвузлик ва эзгулик, жахолат ва маърифат бир-бири билан курашиб келади. Баъзида ёвузлик ғалаба қозонса, баъзида эзгулик ғалаба қозонади. Инсон қалбида ҳам мана шундай фикрлар, ғоялар бор, булар жахолат ва маърифат деб аталади. Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Агар касаллик чалинса, уни даволайдилар. Тўғри баъзида асоратлари қолади, лекин вақт ўтиши билан бу асоратлар ҳам кетади. Зеро, халқимизга бир нақл бор «Тиғ яраси битади, аммо дил яраси битмайди». Биз ҳозирдан ёшларимизни она Ватанга мухаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг динига садоқат руҳида тарбиялаш учун таъбир жоиз бўлса, аввало уларнинг қалби ва онгига мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур.

Шу мақсадда яни ислом дининг инсонпарварлик ва маърифатпарварлик фойдаланиб “Жахолатга қарши маърифат” шиори остида турли оқимларга қарши халқимизда, айниқса ёшларда иммунитет шакллантириш юзасидан тумандаги махалла фуқаролар йиғинларида халқ билан учрашувлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йил 15 июл кунидан бошлаб тумандаги махаллаларда босқичма босқич тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ташкил этилган тадбирларда тумандаги сиёсий партиялар раҳбарлари, имом хатиблар ва  маънавиятчилар жалб этилган.

Мақсадимиз туманимизда маънавий мутиҳни соғломлаштириш, ёшларимизнинг онгу тафаккурида “Оммавий маданият”га, турли ёд ғояларга, миллий маънавиятимизга зид келувчи салбий  холатга карши иммунитет хосил қилиб, уларни фақат эзгуликка, Ватанни севишга қаратилган тарғиботлар орқали халқимизда маънавий етукликни янада ривожлантириш.

                                            

 ЎзМТДП туман Кенгаши раиси,

    Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

 А.Шокиров

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM