Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш Институтига қабул эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муамммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институти 2019-2020 ўқув йилининг 1-давра 4 ойлик қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқиш учун танлов эълон қилади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг маҳаллий Кенгашларида 2019 йил 20 июлга қадар қабул қилинади.

Номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг биринчи раҳбарлари имзоси билан тавсиянома;
  2. Институт директори номига ёзилган ариза;
  3. Сўровнома, маълумотнома-объективка (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);
  4. Олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ва иловасининг нусхаси (топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади);
  5. Меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси (иш стажи 2 йилга тўлган бўлиши лозим);
  6. 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
  7. 3,5 х 4,5 см. ўлчамли 6 та рангли фотосурат;
  8. Паспорт нусхаси, топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади.

Ҳужжатларга номзоднинг иш фаолияти давомидаги муайян ютуқларини (мукофотлари, ихтиро патентлари ва бошқа эришилган ютуқларини) акс эттирувчи ҳужжатлар нусхалари илова қилиниши мумкин.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тавсия этилган номзодлар икки босқичли танловдан ўтадилар.

Қабул тўғрисида батафсил маълумотни Ёшлар муамммоларини ўрганиш ва истиқболли қадрлар тайёрлаш институтининг www.yomi.uz ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг www.yi.uz сайтларидан ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ҳудудий Кенгашларидан олишингиз мумкин.

Мурожат учун телефонлар +998 93 353-94-97 (Аббос Жаббаров)

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM