Булунғурлик ёшлар учун яна бир муносиб туҳфа (Фотожамланма)

Юртимизда ёшлар масаласига қаратилаётган юксак эътибор натижасида 2017 йил 30 июнь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшлар билан ишловчи, уларнинг қўллаб-қувватловчи профессионал тузилма яратиш таклифини бердилар ва уни “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” деб номлашни таклиф этдилар. Айни шу кундан бошлаб, 30 июнь санаси ҳар йили Республика миқёсида “Ёшлар куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан ёшларда китобхонлик маданиятини янада ошириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Булунғур туман марказий истирохат боғида “Ёшлар кутубхонаси” нинг очилиш марасими бўлиб ўтди. Очилиш марасомида туман фаоллари, оқсоқоллар ва ёшлар иштирок этишди. Мазкур бинони қисқа муддатларда барпо этилишида тумандаги қурилиш ташкилотлари хамда "Барлос куч" қурилиш фирмаси жонбозлик кўрсатишди.

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM