Ҳушхабар!!! Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ташкил этилган “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиби Булунғурлик тадбиркор.

Мамлакатимиз иқтисодиётини тубдан таркибий ўзгартириш, қисқа муддатда янги-локомотив ролини бажарадиган тармоқларни барпо этиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш борасида ўз вақтида бошланган ва узоқ истиқболга мўлжалланган ишларимиздан бири тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдир. Шубҳасиз, ушбу муваффақиятларда тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танловининг ҳиссаси ҳам беқиёсдир. 

“Ташаббус” кўрик-танлови Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлик субъектлари ўртасида 24 йилдан буён ўтказилиб келинаётган ягона танлов эканлиги билан ажралиб туради ва 2018 йилдан ушбу танловнинг формати ҳам ўзгартирилди.

Кўрик-танлов 5 та асосий номинациялар бўйича ўтказилади ва танлов Республика босқичи мутлақ ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини “Chevrolet-Spark” автомашиналари билан тақдирланади.

Бугун “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими Тошкент шаҳридаги муҳташам “Наврўз” ресторанида кўрик-танлови ғолибларини аниқлаш ҳамда уларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Энг қувонарлиси, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича Самарқанд вилояти номидан қатнашган  Булунғур туманида жойлашган “Фаравон метан савдо” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Холиқов Нарзиқул Ахтамович хам "Ташаббус-2019" кўрик-танловининг Республика босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритди ҳамда танловнинг кумуш медали ва 20 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Республика босқичида “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор” номинацияси бўйича бўйича ҳам Булунғур туманида жойлашган “Фаравон метан савдо” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Холиқов Нарзиқул Ахтамович мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM