“Меҳнат ва савдо ярмаркаси” ёшларни бирлаштирди (фотожамланма)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баён ижросини таъминлаш, шунингдек, 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг жорий йил 29 апрелдаги 08/1-1482-сонли хатига мувофиқ Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов томонидан жорий йилнинг 11 май куни 07-01/824-сонли “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар бўйича вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлар режаси”ни таьминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши ва “Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси Булунғур туман филиали туман ҳокимлиги ва тумандаги бир қанча мутасадди ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда Булунғур қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида туркум лойиҳалар амалга оширилди.

Жумладан, коллеж ҳудудида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилиб, унда тумандаги барча давлат ташкилотлари ва хусусий тадбиркорлик субьектлари ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Ярмарка давомида 70 нафарга яқин ёшларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.

Бундан ташқари бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси билан бир қаторда маҳсулотлар кўргазмалари ҳамда савдо ярмаркалари бўлиб ўтди. Ярмаркада тумандаги хусусий ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш тадбиркорлик субьектлари, “Ташаббус - 2019” кўрик-танлови Самарқанд вилоят босқичи 1-ўрин соҳиби “Фаровон метан савдо” маъсуляти чекланган жамияти ҳамда “Ўролов Элмурод Хабиб ўғли” ЯТТ, “Абдураимов Элдор Қурбонбой ўғли” ЯТТ, “Хожиқулов Охун Нормаматович” ОК, “Ачилова Ирода Баходировна” ЯТТ, “Мехр саховат нури” ОК, “Жасур меваси” ОК, “Хатамова Гулзода” ОК каби “Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси Булунғур туман филиалидан имтиёзли кредит маблағларини олиб ўз тадбирокрлик фаолиятини йўлга қўйган тадиркорлик субьектлари ўз маҳсулотлари ва хизматларини таклиф этган ҳолда иштирок этишдилар.

Ярмаркага ташриф буюрган меҳмонлар ва ёшлар “Ёш китобхон” Республика танлови 15-19 ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган Булунғур туман босқичи билан яқиндан танишиш ва кузатиб бориш имконига эга бўлишди. “Ёш китобхон” республика танловининг туман босиқичини кузатиш ва коллеж ҳовлисида туман Халқ таьлими бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган китоблар ярмаркаси ёшлар ва ота-оналарни китобхонликка тарғиб қилиш борасида самарали лойиҳалардан бири бўлди дейиш мумкин.

Шунингдек, ярмаркаларга ташриф буюрган ёшлар учун муваффаққиятга эришган тадбиркорлар иштирокида “Муваффаққиятга эришиш сирлари” маҳорат дарслари ташкил этилиб, тадбиркорликка қизиқиши баланд ёшлар учун мастер-класс дарслари ташкил этилди. Ушбу дарслардан кейин, қизиқувчи ёшлар билан биргаликда “Бизнес саёҳат” лойиҳаси доирасида поябзал ишлаб чиқарувчи “Булунғур шоес” хусусий корхонасига ташриф амалга оширилди ва корхонанинг бунёд бўлиш тарихи, бугунги фаолияти ва маҳсулотлари, шунингдек, келгуси режалари билан яқиндан таништирилди.

Барча лойиҳалар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Шакарбоев, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш бўйича ўринбосари Б.Ильчиев, туман прокурори ёрдамчиси Р.Бахриддинов, туман ИИБ ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ғ.Маматов, туман Халқ таьлими бўлими мудири в.в.б. С.Бердиқулов ва бошқа масьул ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, меҳнат ва савдо ярмаркалари давомида ташриф буюрувчилар учун туман маданият уйи томнидан ўзбек миллиф куй ва қўшиқлари ижро этилиб, йиғилганлар дам олишлари таьминланди.

Туман Баркамол авлод болалар мактаби ҳамда 9-сонли мусиқа ва саньат мактаби иқтидорли ўқувчилари иштирокида очиқ осмон остида саньат асарлари яратилиб, ижод намуналари йиғилганларга намойиш этилди.

Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби вилоят беллашувларига тайёргарлик кўраётган тарбияланувчилари иштирокида спортнинг фудбол туридан ўзаро ўртоқлик учрашувлари ўтказилди.

Бугунги бир-бирига уланиб кетган лойиҳалар туманимиз ёшлари учун “Ёшлар ойлиги” доирасида амалга оширилган ажойиб туҳфа бўлди дейиш мумкин.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM