"Ташаббус-2019" кўрик-танловининг вилоят босқичида Булунғурдаги “Фаравон метан савдо” МЧЖ 1-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Булунғур туман босқичи ғолиблари Самарқанд вилоят босқичида қатнашишди. Танловнинг вилоят босқичида “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича “Булунғур Сандвик” маъсуляти чекланган жамияти, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича “Фаравон метан савдо” маъсуляти чекланган жамияти, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналиши бўйича “Мумтоз” МЧЖ, “Йилнинг энг яхши фермери”йўналиши бўйича “Чўянтепа Абузар” фермер хўжалиги,  “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”йўналиши бўйича Бойбўтаева Нигоралар фаол қатнашишди.

Якуний натижага кўра “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича “Фаравон метан савдо” маъсуляти чекланган жамияти вилоят босқичи ғолиблигини, “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича ҚК “Булунғур Сандвик” маъсуляти чекланган жамияти фахрли 2-ўринни қўлга киритишди.

“Ташаббус-2019” кўрик-танлови вилоят босқичи ғолиблари ташкилий қўмита томонидан таъсис этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Танловда 1-ўринни қўлга киритган иштирокчиларга кўрик-танловнинг Республика босқичига иштирок этишлари учун йўлланмалар  берилди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM