Булунғурда “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва туман прокуратураси ҳамкорлигида бугун  “Прокурор ва ёшлар” учрашуви 9-сон мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Бунда туман прокурори адлия маслаҳатчиси Азизбек Уролович Абдурахманов ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Обиджон Насирдинович Саттаровлар иштирок этишди. Тадбирда “Ёшлар келажагимиз” жамғармасидан имтиёзли кредитлар олган тадбиркор ёшлар, иқтидорли, истеъдодли, спортчи, шоир ва шоира ёш қизлар билан биргаликда, умумтаълим мактабларидаги сиёсий ҳуқуқий саводхонлик, юристконсульт йўналиши сардорлари ва уюшмаган ёшлар иштирок этишди. Ёшлар томонидан билдирилган таклифлар, саволлар инобатга олиниб, улар юзасидан йўл хариталари ишлаб чиқилди. Фаол ёшлар ва ёш тадбиркорларга туман прокуратураси ва ёшлар иттифоқи томонидан ташаккурнома ва китоблар жамланмаси совға қилинди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM