Биз "ОИТС"ни тўхтатамиз!!!

2019 йил 17 май куни бўлиб ўтган ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш чора тадбирларини бажарилишини таъминлаш бўйича вилоят комиссиясининг йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида бугун Булунғур туман ҳокимлигида туманда ОИТС инфекцияси  бўйича эпидемик ҳолат ва унинг тарқалишига қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда ОИТС инфекциясининг тарқалишига қарши курашишни янада кўчайтириш тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Самарқанд вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази раҳбари Пахлавон Садинов ва марказнинг шифокори Салимжон Ғаниев иштирок этишди.

Маърузачилар ўз сўзида ОИВ инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, бу борада ташкил этилган ишлар, тарғибот ва ташвиқот ишларининг аҳамияти, касалликка чалинганлар билан олиб бориладиган профилактика ишлари бўйича тўхталиб, туман мутассадди ташкилот раҳбарлари ва фаолларига ўзларининг тавсияларини беришди.

Тадбирда қайд этилдики ушбу касаллик билан асосан чет давлатларда меҳнат қилиб мамлакатга кириб келаётган мигрантларнинг салмоғи юқори эканлиги ва бу борада мигрантлар билан ишлаш тизимини кучайтириш бугуннинг талаби эканлиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда ушбу соҳага доир бўлган мутасаддиларга тегишли топшириқлар ва тавсиялар берилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM