Оилавий тадбиркорликга тарғибот доирасида

Булунғур туман ҳокимлиги молия бўлими ходимларининг ахоли бандлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги  - 4231 сонли қарорини таъминлаш юзасидан худудларда ахолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш  ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича махалла фуқаролар йиғинларида тадбирлар ўтказилмоқда хамда туман ахолисининг даромадларини ривожлантиришга қаратилган доимий меҳнат ва иш ўринларини яратилишига,оилавий тадбиркорлик ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш ва мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида тумандаги махалла фуқаролар йиғинларига туман молия бўлими ходимлари бориб ушбу имтиёздан самарали фойдаланиб, ўз тадбиркорликларини ривожлантириб , даромадларини кенгайтиришда фаол иштирок этиш кераклиги тўғрисида аҳолига тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Имтиёзли кредитни расмийлаштириш учун фукаролар куйидаги хужжатларни такдим этади:

-Ариза

-Паспорт нусхаси

-Тумандаги сектор рахбарлари ва махалла фукаролар йигини раиси томонидан бериладиган тавсиянома.

Фукароларга имтиёзли кредитлар энг кам иш хакининг 150 бараваригача (хозир кунда 30 409 000 сумгача) микдорда; 3 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр билан; бир йиллик 8 фоиз ставкада фукаро паспорти, тегишли сектор рахбари ва махалла фукаролар йигинлари томонидан бериладиган тавсиянома асосида (таъминотсиз) берилади.

 Фуқароларга имтиёзли кредитлар қуйидаги йўналишларда ажратилмоқда:

 Қишлоқ хўжалиги сохасида:

Иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, артизан қудуқлари қазиш, донли экинлар(шолидан ташқари), дуккаклилар ва донли экинлар уруғларини этиштириш,сабзаволар ва полиз экинлари,боғдорчилик ва бошқа қишлоқ хўжалик сохасида.

Ишлаб чиқариш сохасида:

Мебел, темир, ёғоч, алюмин профилдан махсулотлар ишлаб чиқариш,ҳунармандчилик,текстил махсулотлари ишлаб чиқариш,озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқариш,новвойчилик,қурилиш материаллари ишлаб чиқариш вабошқа ишлаб чиқариш сохасида.

Хизмат кўрсатиш сохасида:

Ўқув марказлари,консалтинг ва бухгалтерия хизматлари,тикувчилик, каштачилик хизмат турлари, маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш,аҳолига сайёхлик-экскурсия хизматлари ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳасида.

Фукаролар бу йуналишлар буйича ўз режа ва таклифларини айтган холда имтиёзли кредитлар олиш истагини билдирганлар кундан-кунга кўпаймокда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM