2018-2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ЯКУНЛАНДИ

Бугун 2019 йил 25 май куни Булунғур туманидаги умумтаълим мактабларида ўқув йилининг  тугаши муносабати билан “Менинг мактабим – менинг уйим” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтди.

 Умумтаълим мактабларида ўқув йилининг якуни муносабати билан  ташкил этилган тадбирлар мактаб ўқувчилар битирувчилар ва уларнинг ота-оналари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этишди.

Ўтказилган тадбирларда тумандаги ҳар бир мактабга туман ҳокимлиги раҳбарияти ва ташкилот раҳбарларидан бириктирилган масъуллар иштирок этишди. Улар мактаб битирувчиларини таълим муассассини битирганликлари билан табриклаб  кейинги ҳаёт йўлида муваффақиятлар тилашди. 

 

Туманда 25 май куни байрам тадбирлари соат 8-00да бошланиб 9-00 га қадар давом этди. Барча мактабларда  мутасаддилар ва мактаб маъмурияти томонидан ўқув йили якуни муносабати билан мактабда йил давомида энг яхши фаолият кўрсатган ўқитувчилар ва фаол ўқувчиларга эсдалик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлар топширилди.

 

Битирувчиларга катта ҳаёт йўлида омад тилаймиз

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM