Спортнинг миллий кураш тури бўйича “прокурор кубоги” мусобақаси ўтказилди

Туманда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, уларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спортга бўлган қизиқишларни янада ошириш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан куни кеча Булунғур туман прокуратураси томонидан туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг “Гулзор” МФЙдаги 2-базаси “Мингчинор олимпия ўйингоҳи”даги спорт залида “Миллий кураш” бўйича “ПРОКУРОР КУБОГИ” мусобақаси бўлиб ўтди. Жумладан, тумандаги 2002-2008 йилда туғилган ўғил болалар 26 кг, 29 кг, 32 кг, 35 кг, 38 кг, 42 кг, 46 кг, 50 кг, 55 кг, 60 кг, 65 кг ва +65 кг вазн бўйича, 124 нафар болалар ушбу мусобақада қатнашиб, барча ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалар ҳамда бадиий китоблар билан тақдирланишди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM